O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚИММАТФУРУШ

Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида қиммат сифатига (қ.) 'сот-' маъносини англатувчи тожикча фурўхтан феълининг фурўш ҳозирги замон асосини (ТжРС, 415) қўшиб тузилган, фурўш асоси таркибидаги ў унлиси у унлисига алмаштирилган (чунки ўзбек ти — лида ў унлиси сўзларнинг фақат биринчи бўғинида келади); бу сўз 'ўз молини бошқалардан кўра қимматроқ сотадиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 579).