ҚИРОН
Tasnif: Бу арабча сўз qirān(un) шаклига эга (АРС,
634); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: qirān -> қирâн (қирон); бу сўз асли 'бир-бирига қўшди’ маъносини англатувчи qarana феълидан (АРС, 634) ҳосил қилинган III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), араб тилида 'бирлашиш', 'қўшилиш', 'дуч келиш' маъноларини англатади (АРС, 634); соҳибқирон сўзи таркибида '(юлдузларнинг) дуч келиши' маъноси билан қатнашади. ЎТИЛга бу арабча сўз мустақил киритилмаган, соҳибқирон сўзи мақоласида изоҳланган (ЎТИЛ, II, 75).