ҚОБИЛИЙАТ
Tasnif: Бу арабча сўз qābiliyyat(un) шаклига
эга (АРС, 620); ўзбек тилига чўзиқ, ā унлисини â
унлисига алмаштириб, таркибидаги уу товушларидан
бирини ташлаб қабул қилинган: qābiliyyat > қâбилийат(қобилият); асли кўпмаъноли qabila феълидан ясалган qabil(un) аслий сифатининг (қ.) 'лаёқатли' маъноси билан -iyyat(un) қўшимчасини қўшиб ясалган мавҳум от
бўлиб (АТГ, 370), 'лаёқат', 'истеъдод' каби маънони англатади (ЎТИЛ, И, 590). Ўзбек тилида бу сўздан қобилиятли, қобилиятсиз сифатлари ясалган.