ҚОЙИЛ
Tasnif: Бу арабча сўз qāъil(un) шаклига эга (АРС,
665) ; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, касрали ҳамзани йи товушларига алмаштириб қабул қилинган: qāъil- қâйил (қойил); qala феълининг 'айтди' маъноси асосида (АРС, 665) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147), араб тилида 'айтувчи' маъносини англатади (АРС, 665); ПРСда (377) 'тан олувчи', 'рози бўлувчи' маъносини, ТжРСда эса (490)
'тан олувчи', 'рози бўлувчи', 'тасанно билдирувчи'
маъносини англатиши таъкидланган; ўзбек тилида бу
сўз 'завқланиб тасанно билдириш' маъносини англатиш
учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 593). Бу сўздан ўзбек
тилида қойиллат- феъли ясалган.