O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОФ

Tasnif: Бу арабча сўз qāf(un) шаклига эга (АРС, 664); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: qāf -> Қâф (Қоф). Бу сўз Ерни ҳалқасимон ўраб олган деб фараз қилинадиган афсонавий тоғнинг номи бўлиб, ўзбек тилида бош ҳарф билан бошлаб ёзилади; Бу атоқли от 'тоғ' маъносини англатувчи тожикча кўҳ сўзи билан (ТжРС, 200) тузилган кўҳи Қоф изофа бирикмаси таркибида ишлатилади (ТжРС, 491; ЎТИЛ, II, 605).