O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОФИЙА

Tasnif: Бу арабча сўз qāfiyat(un) шаклига эга (АРС, 652); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги I товушини ташлаб қабул қилинган: qāfiyat -» қафийа (қофия); асли qaffa феълининг 'бир хил, ўхшаш товушли сўзларни ишлатди' маъноси бил а (АРС, 652) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши qâfiy(un) сўзидан -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), ўзбек тилида 'сўзлар охирининг бир хил, ўхшаш товуш билан тугалланиши' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 605). Бу сўздан ўзбек тилида қофиядош сифати, қофияла- феъли ясалган.