ҚУДРАТ
Tasnif: Бу арабча сўз qudrat(un) шаклига эга (АРС,
624) ; qadara феълининг 'маълум бир ишни амалга ошира олди' маъноси билан (АРС, 624) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'юксак даражадаги қодирлик, куч-қувват' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 612). Бу сўз билан ўзбек тилида қудратли сифати ясалган, куч-қудрат жуфт сўзи тузилган.