ҚУРБ
Tasnif: Бу арабча сўз qurb(un) шаклига эга (АРС,
630) ; АРСда 'яқинлик', 'қариндошлик' маъносини англатиши айтилган; ТжРСда (492) қурб I сўзи худди араб тилидаги каби 'яқинлик', 'қариндошлик' маъносини англатиши таъкидланган; қурб II сўзи ҳам келтирилиб, 'баҳо', 'қиймат' маъносини англатиши айтилган. Ўзбек тилида бу сўз тамоман бошқа маънони — 'куч-қувват', 'имконият' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 621).