ҚУРБОН
Tasnif: Бу арабча сўз qurbān(un) шаклига эга
(АРС, 630); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: qurbān -» қурбâн (қурбон); qaruba феълининг 'Олло йўлига жонлик сўйди' маъноси билан (АРС, 629) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'Олло йўлига сўйилган жонлик' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 621). Қурбон сўзи эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади. Қурбон сўзидан қурбонлик оти ясалган; бу сўзлар билан қурбон қил- , қурбон бўл- , қурбонлик қил- феъллари ҳам тузилган.