ҚУРЪОН
Tasnif: Бу арабча сўз qur|ān(un) шаклига эга
(АРС, 629); ўзбек тилига г товушидан кейин сукун ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: qur|ān —> қуръâн (қуръон); qaraъa феълидан 'ўқиди' маъноси билан (АРС, 629) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ,143), араб тилида 'ўқиш' маъносини англатади, аlqur|ānu шаклида аниқлик артикли билан ишлатилса, 'мусулмонларга Олло юборган муқаддас диний китоб’ маъносини англатади (АРС, 629); бу сўз ўзбек тилида артиклсиз (қуръон шаклида) кейинги маънони англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, И, 625).