ҚУСУР
Tasnif: Бу арабча сўз qusur(un) шаклига эга (АРС
642); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, чўзиқ u унлисини у унлисига алмаштириб қабул қлинган:qusur -> қусур; qasura феълининг 'чекланган бўлди' маъноси билан (АРС, 641) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилидан 'камчилик', 'нуқсон' маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, II, 626).