АЖДАР
Tasnif: Бу от ТжРСда ачдар шаклида хам, ачдарҳо шаклида ҳам келтирилиб, ачдарҳо шаклига қаранг дейилган. Демак, асосий шакл деб ачдарҳо таъкидланиб, ўша ерда маъноси "дракон, чудовище, сказочная огромная змея” деб изохланган (19). ЎТИЛга бу от "[ф-т]" таъкид билан аждар шакли асосий деб киритилган, маъноси шу ерда изохланган;
куйироқда ажда(р)ҳо [ф-т] таъкиди билан келтирилиб, бош маъносига "айнан аждар" изоҳи берилган (I, 28). Демак, ўзбек тилида бу от аждар, аждарҳо, аждаҳо шаклларида ишлатилиши таъкидланган; асосий шакл деб тожик тилидан фарқли ҳодда аждар шакли танлангани тўғри бўлган, чунки аждарҳо шакли аждар шакли асосида юзага келган. Аждарҳо
шакли таркибидаги -ҳо қисми асли тожикча кўплик қўшимчаси бўлиб (ТжРС, 536), бу ерда муболаға маъносини ифодалаш учун ишлатилган. Аждарҳо шакли таркибидаги р товушини талаффуз қилмаслик тожик тилида воқе бўлган. Бу отнинг бош маъноси ўзбек тилида хам 'баҳайбат илон , бўлиб калтакесакнинг бир турига ном сифатида кейинчалик кўчирилган. Ўзбек итоғиз ўсимлигига ном шу отга гул отини қўшиб ҳосил қилинган (аждаргул). Очофат маъносини англатиш учун бу отга арабча нафс отини (АРС,818) ўшиб аждарнафс сифати тузилган. Ўзбек тилининг товушлар тизимида асли сирғалувчи ж товуши йўқ, аждар каби бир неча олинма бирликларда учрайди; шунга кўра ўзбек сўзлашув тилида бу сирғалувчи товуш ч рортловчи товушига алмаштирилади.