АРДОБ
Tasnif: Бу от ПРСда [ард-абе] шаклида (15), ТжРСда ордоба шаклида (288), ЎТИЛда [ф-т] таъкиди билан ардоб шаклида (I, 52) келтирилган. Форс тилида бу от асли 'ун' маъносини англатадиган ард оти билан сув маъносини англатадиган об отидан тузилган бирликка -а кўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб хосил қилинган. Тожик тилида бу от таркибидаги а
товушлари о (а) товушларига, э(е) товуши а товушига алмаштирилган. Ўзбек тилига тожикча ордоба оти бошланишидаги о товушини а товушига алмаштириб, охиридаги а товушини ташлаб олинган. Бу от 'молга ичириш
учун унга сув қўшиб тайёрланадиган суток озука1 маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 52).