АРЗАНДА
Tasnif: Бу сифатдош шакли ПРСда [äрзäнде] шаклида (15),ТжРСда арзанда шаклида (30) келтирилган; ўзбек тилига тожик тилидаги
шакли олинган (ЎТИЛ, I, 52). 'Қиммат бўл-', 'лойик бўл-’ маъноларини англатадиган тожикча арзидан феълининг (ТжРС, 30) сифатдош шакли бўлиб (арз+анда), ПРСда 'ҳакиқий', 'мақбул', 'кийматли' маъноларини (15), ТжРСда 'муносиб', 'қийматли' маъноларини (30), ЎТИЛда эса 'орзу килиб
етишган фарзанд1, 'хаммадан ортик кўрган суюкли фарзанд1 маъноларини англатиши (52) айтилган; демак, ўзбек тилида лексик маъно торайиши юз берган: фақат одамга нисбатан ишлатиладиган бўлган.