O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АСТАР

Tasnif: Бу от ТжРСда шу шаклида келтирилиб, сўзлашув шакли деб таъкидланган ва остар отига ҳавола берилган (33); у ерда остар "подкладка" деб изоҳланган (289). ПРСда [остар] шаклида келтирилиб, "подкладка" деб изоҳланган (20). Демак, бу от асли остар шаклига эга; тожик сўзлашув тилида о товушини а товушига алмаштириб айтиш хам мавжуд; ўзбек тилига ана шу сўзлашув тили шакли олинган.ЎТИЛда [ф-т] таъкиди билан маъноси 'кийим ёки кўрпа, кўрпача сингари нарсаларнинг ички кавати, ички томонига тикилган материал' деб таърифланган (I, 60). Ўзбек тилида астар оти билан астар-авра жуфт оти тузилган, -лик кўшимчаси билан астарлик оти ҳосил қилинган; астар- аврасини ағдар- ибораси ташкил топган.