АФСУС
Tasnif: Бу от ПРСда [äфсус] шаклида (33), ТжРС афсус шаклида (35) келтирилган; у товуши форс луғатида bob ҳарфи билан ёзилган, демак, бу
товуш - чўзиқ. Ўзбек тилида бу товушнинг чўзиклиги йўқолган (ЎТИЛ, I,
63) . ТжРСда бу отнинг фусус шаклида хам келтирилишидан (415) маълум
бўладики, афсус шакли - иккиламчи, ҳосила шакл. Бу ҳодисани тожикча
отнинг кўплик шакли арабча кўплик шакли формуласи билан ҳосил
килинган деб (ТжРС, 53 7) талкин қилиш мумкин. ПРСда афсус "1. увы!,
ах!, жаль! (возглас сожаления); 2. сожаление, жалость, досада, раскаяние"
маъноларини (35), УТИЛда '1. ўкиниш, ачиниш туйгуси; пушайман; 2.
кприш. с. Аттанг, эсиз' маъноларини билдириши (I, 63) айтилган. Демак,
афсус асли от бўлиб, кейинчалик бу отдан ундов ўсиб чиққан. От ва
ундовнинг бир луғат мақоласида берилиши тўғри бўлмаган. Афсус отидан
ўзбек тилида афсуслан- феъли ясапган.