O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АФТОДАҲОЛ

Tasnif: Бу сифатнинг бош қисми ПРСда [офтаде] шаклида (31) , ТжРСда афтода шаклида (35), ЎКААҚЛда ҳам (66), ЎТИЛда ҳам (I,64) кейинги шаклда келтирилган. Кўринадики, ўзбек тилига тожик тилидан олинган. Бу сифат таркибидаги ҳол қисми - арабча (АРС, 590). Афтода қисми асли афтодан феълининг 'ночор бўл-', 'ночор аҳволга туш-' маъноси билан ҳосил килинган ўтган замон сифатдоши (35) бўлиб, тожик тилида ночорлашган' маъносини англатади. Бу сифатдош ҳозирги ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди, афтоҳол қўшма сифати таркибида қатнашади. Бу қўшма сифат 'рухаи, жисмонан ночор, танг ҳолатдаги' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 35).