O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БУЙРА

Tasnif: Бу от ТжРСда бурьё (бурйо) шаклида келтирилиб, 'камишдан тўқилгаи тўшама' маъносини англатиши айтилган (87); ЎТИЛда бўйра оти “ф-т” таъкиди билан бурё (бурйо) шаклида хам келтирилиб, 'тозаланганқамиш чўпидан тўқилган тўшама' маъносини англатиши айтилган (I, 160). ПРСда бу от [бурта] шаклида келтирилиб, 'тўшама', ’қамиш' маънолариниианглатиши таъкидланган (74). Асли 'қамиш' маъноси биринчи, 'қамишдан тўкилган тўшама' маъноси иккинчи (ҳосила) маъно дейиш тўғри. ПРСнинг шу сахифасида бури оти хам келтирилиб, "труба, трубка; камыш" маъноларини англатиши айтилган; маънолар бу ерда хам тескари сираланган. Бури оти асли 'узунасига иккига кес-' маъносини англатадиган буридан феълининг (ТжРС, 85) бур хозирги замон асосига тент бўлиб, -и қўшимчаси билан (ТжРС, 542) ҳосил қилинган. ПРСда келтирилган бурийа оти асли бури хозирги замон асосидан -о қўшимчаси билан (ТжРС, 543) ясалган; и ва о товушлари оралиғига й товуши киритилган (Қиёс қилинг: гири + а -> гирйа: ТжРС, 543); шундан кейин и товуши айтилмай кўйган: бури + о бурийо бурйо. Ўзбек тилига ўзлаштиришда у товуши ў товушига, о товуши а товушига алмашган, рй товушлари ўрин алмашган- бурйобўрйо бўйра. Бу от Юрган - дарё, ўтирган - бўйра хикмати таркибида қофия талаби билан бўйро шаклида хам айтилади.