O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АРҚОҚ

Tasnif: ’Матонинг моки ёрдамида кўндаланг тўқиладиган ипи’. Бу атласнинг а р қ о ғ и ҳам соф ипакдан. Бу от қадимги туркий тилдаги ’эш-’, ’бура-’ маъносини англатган ар- феълининг (ЭСТЯ, I, 176) ’такрор’ маъносини ифодаловчи -қа қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига -ғ қўшимчасини қўшиб ясалган (Девон, I, 140). Ўзбек тилида сўз бошланишидаги а унлиси ӓ унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (ар- + қа = арқа-) + қ = арқақ > арқақ.