АРҒИМЧОҚ
Tasnif: ’Учлари йўғон шох ёки иморат ёғочидан ўтказилиб, паст учи туташ боғланган ва тебраниш учун хизмат қиладиган арқон’. Арғимчоқда мазза қилиб учдик. Бу сўз асли қадимги туркий тилдаги ’эш-’, ’бура-’ маъносини англатган ар— феълига ’такрор’ маъносини ифодаловчи —қы қўшимчасининг —ғы кўринишини қўшиб ҳосил қилинган шаклидан -м қўшимчаси билан ясалган отга кичрайтириш маъносини ифодаловчи -чақ қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; ўзбек тилида сўз бошланишидаги а унлиси ӓ унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: [(ар- + арғм-) + м = арғьш] + чақ > арғымчақ > ӓ рғимчâқ. Бу сўз асли ’ингичка арқон’ маъносини англатган, кейинчалик шундай арқон воситасида ҳосил қилинадиган тебраниш буюмини англата бошлаган.