ЖОНСАРАК
Tasnif: Бу сифат ЎТИЛда [ф-т] деб (I, 289), ТжРСда эса разг.
деб (518) таъкидланган. ТжРСда сарак оти 'бошоқ' маъносини англатиши айтилган; демак, 'бош' маъносини англатадиган тожикча cap отига (ТжРС, 341) кичрайтириш маъносини ифодалайдиган -ак қўшимчасини (ТжРС,543) қўшиб ҳосил қилинган. Аён бўладики, жонсарак сифати таркибида
тожикча сарак ('кичкина бош ') оти эмас, балки ўзбекча сарак-сарак такрорининг бир қисми қўшилган бўлиб, 'безовта', 'саросимага тушган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 289).