O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖУВОН

Tasnif: Бу от ТжРСга жувон шаклида киритилиб, сўзлашув тилига хос дейинган (519) ва жавон шаклига (510) ҳавола берилган; демак, ўзбек тилига тожикча сўзлашув тили шакли олинган. ТжРСда бу бирликнинг маъноси сифат тарзида 'ёш' деб ва от тарзида 'йигитча ' деб изоҳланган, жавондухтар оти 'ёш қиз'ни, жавонзан оти 'ёш хотин'ни англатиши айтилган (510). Ўзбек тилида жувон оти ўзгача маънони — 'эрга теккан, қизлик иффатини йўқотган ёш аёл' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, 1,290).