АСРА
Tasnif: ’Эҳтиёт қил-’, ’сақла-’. Дорини ўз ваҳтида сепиб, узумни чиришдан а с р а б қ о л д и к. Бу сўз асли қадимги туркий тилдаги ’авайлаб боқилган, парвариш қилинган’ маъносини англатувчи асы сифатидан -ра қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 194; КРС, 77); кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, а унлилари ӓ унлиларига алмашган: асы + ра = асыра- > асра- > ӓсрӓ-. Бу феъл дастлаб ’ўз боқимига ол-’ маъносини англатган (ӓсрӓнди сифати асра- феълининг шу маъносидан ясалган: ӓсрӓ + иди).