O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАБОДО

Tasnif: Тожик тилида 'агар' каби богловчи вазифасида ишлатиладиган бу бирлик ўзбек тилида ҳам богловчи вазифасида ишлатилади. Асли инкор маъносини ифодачовчи тожикча ма олд юкламаси билан (ТжРС, 209) 'бўлсин' маъносини англатадиган бод буйруқ феълидан (ТжРС, 74) тузилган мабод модалига -о қўшиб ҳосил қилинган (ЎТИЛ, I, 437). Бу боғловчи ПРСга [набодо] шаклида ҳам киритилиб (558), \мабада\ шаклига хавола қилинган; у ерда [набада] шаклидан ташқари [набад] шакли хам келтирилган (450). Бу боғловчининг ўзбек тилида ишлатиладиган набодо шакли форс тилидан олинган; бундай шакл ТжРСда, ЎТИЛда келтирилмаган.