O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАНТИПАЗ

Tasnif: Бу от 'гўшт ва пиёз қиймасини юпқа ёйилган хамир парчасига тугиб касқонда пишириладиган овқат' маъносини англатадиган асли хитойча манту отига (ТжРС, 215) 'пишир-' маъносини англатадиган тожикча пухтан феълининг (ТжРС, 315) паз хозирги замон асосини (ТжРС, 295) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, ўзбек тилига манту оти охиридаги у товушини и товушига алмаштириб олинган; мантипаз оти 'манти пишириш билан шуғулланадиган киши' маъносини англатади (ЎТИЛ, I,446).