МАРДИКОР
Tasnif: Бу от асли 'эркак' маъносини англатадиган мард отини (к.) -и изофаси (ТжРС, 545) билан 'иш' маъносини англатадиган кор отига (ТжРС, 192) боғлаб тузилган бирикма бўлиб, кейинчалик кўшиб ёзиладиган бўлган; 'ёлланиб меҳнат қиладиган ишчи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 447). Бу отдан ўзбек тилида мардикорлик оти ясалган. Ўзбек сўзлашув тилида бу отлар мардикор, мардикорлик тарзида р, и товушларини
ташлаб, д товушини т товушига алмаштириб айтилади.