
МАЪНОДОР
Tasnif: Бу сифат 'сўз ёки кўшимча билдирадиган мазмун1
маъносини англатадиган арабча маъно отига (АРС, 546) 'эга бўл-' маъносини англатадиган тожикча доштан феълининг (ТжРС, 137) дор ҳозирги замон асосини (ТжРС, 136) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб (ТжРС, 222), ўзбек тилида 'кинояли, қочириқли мазмунга эга' каби маънони англатади. Бу сифатнинг маъносини маьноли сифатининг маъносига тенг дейиш тўғри эмас (ЎТИЛ, 1,455).