O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАҲМАДОНА

Tasnif: Бу сифат асли 'мақталган' маъносини англатадиган арабча маҳмуд сифати билан (АРС, 194) 'билимдон' маъносини англатадиган тожикча дот сифатидан (ТжРС, 135) тузилган бўлиб, тожик сўзлашув тилида маҳмаддоио тарзида айтилади (ТжРС, 224); ўзбек тилига шу шакли ёнма-ён келган дд товушларидан бирини ташлаб, доно қисми охиридаги о товушини а товушига алмаштириб олинган; 'ўзини билимдон ҳис қилиб гапга аралашаверадиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 458). Бу сифатдан ўзбек тилида маҳмадоналик оти ясалган.