МАҲПОРА
Tasnif: Бу сифат 'ой' маъносини англатадиган тожикча мох, оти
билан (ТжРС, 234) 'қисм', 'бўлак' маъносини англатадиган пора отидан (ТжРС, 310) тузилган бўлиб, тожик тилида моҳпора ва маҳпора шаклларида ишлатилади (ТжРС, 234, 224); ўзбек тилига махпора шаклида олинган бўлиб, 'ойпарча', 'гўзал' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 458). Мумтоз ўзбек шеъриятида бу сифат моҳпора шаклида ишлатилган (ЎКААҚЛ, 199).