МЕҲР
Tasnif: Бу тожикча от ўзбек тилида асли 'юрагига якин тутиш туйғуси', 'суйиб муносабатда бўлиш туйғуси' каби маънони англатади. ПРСда 'мухаббат', 'дўстлик', 'қуёш' маъноларини (515), ТжРСда 'муҳаббат1, 'дўстлик', 'илик муносабатда бўлиш', 'қуёш' маъноларини (227), ЎКААҚЛда миҳр I 'қуёш' маъносини, меҳр II 'муҳаббат' маъносини (197) англатиши айтилган. Кўринадики, ТжРСда берилган изохлар орасидаги 'илиқ муносабатда бўлиш туйғуси' - энг ўринли изоҳ;. Бу от билан ўзбек
тилида меҳр-шафқат жуфт оти, меҳри тош || moшмеҳр ибораси тузилгани хам юқоридаги фикрни тасдиқлайди. Бу от ўзбек сўзлашув тилида миҳир тарзида ҳам айтилади.