МОЧАҒАР
Tasnif: Бу от ПРСда [маче-хар] шаклида (444), ТжРСда мочахар
шаклидан (234) модахар шаклига (231) хавола билан келтирилган; маче, мода сифати 'урғочи' маъносини (ПРС, 444), хар оти 'эшак' маъносини (ТжРС, 419) англатади; шунга кўра мочахар 'эшакнинг урғочиси' маъносини англатиб, сўкишда ишлатилади. Ўзбек тилига тожикча мочахар
шакли х товушини г товушига алмаштириб олинган.