МУЛЛАНАМО
Tasnif: Бу сифат 'ўқимишли киши' маъносини англатадиган
арабча мулл о отига (АРС, 763) 'ўхшаш қилиб кўрсат-' маъносини англатадиган тожикча намудай феълининг (ТжРС, 257) намо ҳозирги замон асосини (ТжРС, 256) қўшиб хосил қилинган; ўзбек тилига л товушидан кейинги о(а) товушини а товушига алмаштириб олинган; 'ташқи қиёфаси ўқимишли кишига ўхшаб кетадиган' маъносини англатади
(ЎТИЛ, I, 478).