НАВОИИШУНОС
Tasnif: Бу от Навоий атоқли отига 'ўрган-' маъносини
англатадиган тожикча шинохтан феълининг (ТжРС, 458) шинос хозирги замон асосини (ТжРС, 457) қўшиб хосил қилинган бўлиб, ўзбек тилига шинос асоси таркибидаги и товушини у товушига алмаштириб олинган; Навоий ижодини тадқиқ қилувчи мутахассис' маъносини англатади
(ЎТИЛ, I, 492). Бу отдан навоийшунослик оти ясалган.