НАМОЗШОМ
Tasnif: Бу от тожикча намоз оти билан (к.) 'кечқурунги ғира-
шира пайт' маъносини англатадиган иғом отидан тузилган намози шоми изофа бирикмасига тенг бўлиб (ТжРС, 257), ўзбек тилига -и изофасини, охирги -и қўшимчасини ташлаб, қолган қисмларни қўшиб ёзиб олинган; 'шом пайтида ўқиладиган намоз' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 494). Ўзбек сўзлашув тилида бу от а товушини о (а) товушига, з товушини ш
товушига алмаштириб номошшом тарзида айтилади.