НАҚШДОР
Tasnif: Бу сифат 'ўйиб, ранг бериб ҳосил қилинган безак’
маъносини англатадиган арабча нақш отига (АРС, 824) 'эга бўл-' маъносини англатадиган тожикча доштан феълининг (ТжРС, 137) дор хозирги замон асосини (ТжРС, 136) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'нақш солинган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 499).