O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

НОАҲИЛ

Tasnif: ПРСда [на-акл] сифати келтирилиб, 'нолойиқ', 'қабиҳ' маъноларини (550), ТжРСда ноаҳл сифати келтирилиб, 'дўстона маносабатда бўлмайдиган', 'чиқишиб кетмайдиган', 'бўйсунмайдиган' маъноларини англатиши (269) айтилган. Бу сифат ЎТИЛга ноаҳил шаклида киритилиб, 'бир-бири билан инок бўлмаган' маъносини англатиши айтилган (505). ТжРСдаги маъно изохларига ЎТИЛдаги маъно изохлари яқин. Бу сифатнинг иккинчи қисмини аҳл тарзида ёзиш хато, чунки ҳл бирлиги сифат эмас, от: 'аҳоли' (маҳалла аҳли), 'бир оила, соха, касб одамлари' маъносини англатади (ЎТЭЛ, II, 61). ЎТИЛда бу сифат тўғри ёзилган: аҳил аслий сифат бўлиб, 'тотув', 'иноқ' маъносини (ЎТЭЛ, II, 60), шунга кўра ноаҳил сифати 'иноқ бўлмаган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 505) . ТжРСда ноаҳл тарзида хато ёзиб юборилган. Бу сифат таркибидаги но- қисми — тожикча инкор олд қўшимчаси, иккинчи қисми — арабча аҳил аслий сифати.