НОРАСИДА
Tasnif: Бу сифат тожик тилида но- инкор олд қўшимчасини
(ТжРС, 208) 'етил-' маъносини англатадиган тожикча расидан феълининг расида ўтган замон сифатдоши шаклига (ТжРС, 321) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'балоғат ёшига етмаган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 510) . Бу сифат ўзбек сўзлашув тилида нораста шаклида хам айтилади (Ўша саҳифада).