НОРДОН
Tasnif: Бу сифат тожик тилида асли 'олов' маъносини, кўчма
маънода 'олов рангли', 'тўқ қизил' маъносини англатадиган нор отига (ТжРС, 274) 'ҳисобла-' маъносини англатадиган донистан феълининг дон ҳозирги замон асосини (ТжРС, 135) қўшиб хосил қилинган; тўғри маъносида 'олов рангига ўхшаш', кўчма маъносида 'аччик-ширин' маъносини англатади (ТжРС, 274; ЎТИЛ, I, 510). ЎТИЛда бу сифатнинг маъноси кисман тўғри изоҳланган.