НОРОЗИ
Tasnif: Бу сифат тожик тилида но- инкор олд қўшимчасини (ТжРС,
208) 'айтилган гапни, қилинган ишни маъкуллаш’ маъносини англатадиган арабча рози сифатига (АРС, 301; АРГ, 149) қўшиб хосил қилинган бўлиб, 'маъқулламаган', 'кўнгли тўлмаган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 511).
Бу сифатдан ўзбек тилида норозилик мавхум оти ясалган.