НОСФУРУШ
Tasnif: Бу от 'тамакидан тайёрланиб, тил остига ташлаб ёки
хидлаб кайф килиш учун ишлатиладиган нарса' маъносини англатадиган нос отига (ЎТИЛ, I, 511) ’сот-' маъносини англатадиган тожикча фурўхтан феълининг фурўх хозирги замон асосини (ТжРС, 415) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, ўзбек тилида бу от таркибидаги ў товуши у товушига
алмаштирилган; 'нос сотувчи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 511).