O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АХТАР

Tasnif: ’Кўп нарсалар орасидан титиб қидир-’. Керакли китобни жавондан а х т а р и б тополмадим. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’бир томонга эгил-’ маъносини англатган а:ғ- феълининг ах- шаклига -тар орттирма қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 74); ўзбек тилида а унлилари ӓ унлиларига алмашган: ах + тар = ахтар- > ӓхтӓр—. Асли бу феъл ’кўп нарсаларни ағдар-’ маъносини билдирган, ’қидир-’ маъноси кейин пайдо бўлган.