АҒДАР
Tasnif: ’Тик ҳолатдан кўндаланг ҳолатга ўтказ-’. Пахса деворни ағ- д а р и б, ўрнига ғишт девор тикламоқчимиз. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’бир томонга эгил-’ маъносини англатган а:ғ- феълининг ағ- шаклига -дар орттирма қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 74); кейинчалик а унлилари ä унлиларига алмашган: ағ- + дар = ағдар- > äғдäр-. Бу сўз таркибида ағ- феълининг қатнашгани (а унлисининг â унлисига алмашмагани) унинг қадимги туркий тилдаги шаклда сақланганини кўрсатади (чунки ўзбек тилида ағ- феъли âғ- шаклига ўтган).