O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭЛЧИХОНА

Tasnif: Бу от ўзбек тилида 'бир давлатнинг бошка бир давлатда фаолият кўрсатадиган юқори мартабали расмий вакили' маъносини англатадиган ўзбекча элчи оти билан 'уй' маъносини англатадиган тожикча хона отидан (ТжРС, 426) тузилган бўлиб, 'бир давлат ҳукуматининг бошқа бир давлат хукумати қошидаги дипломатик вакили бошчилигидаги муассасаси' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 445).