КЕӉАШ
Tasnif: маслаҳатлашиш йиғини', маслаҳат'. Кишининг бошига бир иш тушдими, дарров бировдан к е н г а ш ва ёрдам сўрайди (Абдулла Қодирий). Бу от қадимги туркий тилда киӊäш тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 394), кейинчалик и унлиси е унлисига алмашган (Девон, III, 376; ДС, 299). Кеӊäш оти қадимги туркий тилдаги ’маслаҳат сол-’ маъносини англатган кеӊä— феълидан (ДС, 298) —ш қўшимчаси билан ясалган: кеӊä— + ш = кеӊäш.